Ироқ ғарбида ИШИДнинг иккинчи рақамли етакчиси йўқ қилинди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i16634
Ироқ давлат армиясининг ҳаво ҳужумларида ИШИД террорчилик гуруҳининг иккинчи рақамли етакчиси ва бу террорчилик гуруҳнинг яна икки нафар раҳбарлари ҳалок бўлди.
(last modified 2018-08-22T17:50:11+00:00 )
апрел 02, 2017 18:56 Asia/Tashkent
  •  ИШИДнинг иккинчи рақамли етакчиси йўқ қилинди
    ИШИДнинг иккинчи рақамли етакчиси йўқ қилинди

Ироқ давлат армиясининг ҳаво ҳужумларида ИШИД террорчилик гуруҳининг иккинчи рақамли етакчиси ва бу террорчилик гуруҳнинг яна икки нафар раҳбарлари ҳалок бўлди.

Ироқнинг Сумариянюс ахборот сайтининг хабар беришича,  Ироқ ҳарбий -хавфсизлик бўлинмаларидан бири тарқатган баёнотида,  кеча Ироқ армиясини Аланбор ғарбидаги Алқоим шаҳрида амалга оширган амалиётларида ИШИД террорчилик гуруҳининг " уруш вазири ва бу такфирий гуруҳ етакчиси Абубакр Бағдодийдан кейин иккинчи рақамли етакчиси бўлган "Абу Яҳё" лақабидаги   Айёд Ҳомид Ажжамилий ҳалок бўлди деб эълон қилди.

ИШИД террорчилик гуруҳи 2014 чи йилдан бери Ғарб ва айрим арабий давлатларнинг  ҳимоятлари билан Ироқнинг айрим минтақаларини ишғол этиб, кўп жиноятар содир этмоқда.