Бағдод шимолида икки нафар худкуш террорчи ҳалок бўлди
(last modified Wed, 12 Apr 2017 14:27:49 GMT )
апрел 12, 2017 19:27 Asia/Tashkent
  • Бағдод шимолида икки нафар худкуш террорчи ҳалок бўлди
    Бағдод шимолида икки нафар худкуш террорчи ҳалок бўлди

Ироқ пойтахтининг шимолидаги Тармия туманида икки нафар худкуш террорчи ҳалок бўлди

Бағдод амалиёти қўмондонлигининг маркази Ироқ пойтахтининг шимолидаги Тармия туманида икки нафар худкуш террорчининг ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди. Сомерия Ньюз агентлиги тарқатган хабарга кўра, Бағдод амалиёти қўмондонлиги маркази бугун чоршанба куни ўз баёнотида шундай маълум қилдики, Бағдод шимолида портлашга тайёргарлик кўраётган икки нафар худкуш террорчи нишонга олинган. Бағдод амалиёти қўмондонлигининг таъкидлашича, ушбу иккала худкуш ўзларининг террорчилик ҳаркатларини амалга оширишларидан олдин Ироқнинг 22-қўшин ҳарбий кучлари томонидан ўққа тутилган.

Шунингдек ушбу баёнотда келишича, Ироқ кучлари дастлаб ушбу иккала худкуш террорчининг яширинган жойини аниқлайди ва сўнгра эса уларни Бағдод шимолидаги Тармия туманида Сил Туфанде номли амалиёт доирасида йўқ қилишга киришади. Террорчиларга қарши амалиёт ўтган якшанба кунидан бошлаб Бағдод шимолида бошланди ва айни пайтда ҳам давом этмоқда.  

Ёрлиқ