Саудия арабистони қирувчи самолётларининг Яманга қарата ҳужумлари давом этмоқда
(last modified Wed, 26 Apr 2017 14:37:22 GMT )
апрел 26, 2017 19:37 Asia/Tashkent
  • Саудия арабистони қирувчи самолётларининг Яманга қарата ҳужумлари давом этмоқда
    Саудия арабистони қирувчи самолётларининг Яманга қарата ҳужумлари давом этмоқда

Арабистон қирувчи самолётларининг Яманнинг бешта вилоятига қарата амалга оширган ҳаво ҳужумида ўнлаб инсонлар ҳаётдан кўз юмди ва жароҳат олди

Саудия арабистони қирувчи самолётларининг Яманнинг бешта вилоятига қарата амалга оширган ҳаво ҳужумида ўнлаб инсонлар ҳаётдан кўз юмди ва жароҳат олди. Яманнинг ал-Мусайра ахборот тармоғи тарқатган хабарга кўра, Арабистоннинг бомбардимончи самолётлари сешанба куни Яман шимолий ғарбидаги Ҳужжа вилоятининг айрим ҳудудларини 11 маротаба бомбардимон қилди. Натижада эса, бир нечта инсон ўлган ва ўнлаб кишилар оғир тан жароҳати олган. Шунингдек, Арабистон қирувчи самоёлтлари Ҳужжа вилоятидаги Миди шаҳридаги иншоотларни ва бир қанча уйларни бомбардимон қилиб ер билан яксон қилган. Яман шимолидаги Саъда вилоятида ҳам Арабистон қирувчи самолётлари Мужаз туманида жойлашган Қораҳ минтақасини ва Зоҳир шаҳрини бомбардимон қилди. Ушбу ҳужум оқибатида келиб чиққан эҳтимолий талафотлар ҳақида ҳозиргача маълумотлар тарқатилмаган. Шу билан бирга Саудия арабистони қируви самолётлари Тааз ва Лаҳаж вилоятларида ҳам ҳаво зарбаларини берди. 

 

Ёрлиқ