Байтлаҳм жанубида ёш фаластинлик шаҳид бўлган
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i20600-Байтлаҳм_жанубида_ёш_фаластинлик_шаҳид_бўлган
Ёш фаластинлик устидан автомобил босиб ўтган
(last modified 2018-08-22T17:51:17+00:00 )
июл 07, 2017 16:40 Asia/Tashkent
  • Байтлаҳм жанубида  ёш фаластинлик шаҳид бўлган

Ёш фаластинлик устидан автомобил босиб ўтган

Байтлаҳм жанубида жойлашган Хизр шаҳарчасида сионистларга тегишли автомашина ёш фаластинликни босиб ўтган ва уни шаҳодатга етказган.

Фаластин ахборот марказининг маълум қилишича, бир қаҳвахонанинг эгаси бўлган ёш фаластинлик Умар Аҳмад Абу Ғалюн бугун, жума тонгида сионистларга тегишли машина орқали босиб ўтилган ва касалхонага етказилганидан кейин  шаҳид бўлган.

Ҳар йили кўплаб фаластинликлар, айниқса, болалар сионистлар шаҳарчаларида яшовчи фуқаролар томонидан  йўлларда  автомашиналар орқали босиб ўтилади ва улар шаҳид бўлишади.