Қатар Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашидаги аъзолигини давом эттириши учун уч кунлик охирги муҳлатни тайинлади
(last modified Tue, 11 Jul 2017 12:48:00 GMT )
июл 11, 2017 17:48 Asia/Tashkent
  • Қатар Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашидаги аъзолигини давом эттириши учун уч кунлик охирги муҳлатни тайинлади
    Қатар Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашидаги аъзолигини давом эттириши учун уч кунлик охирги муҳлатни тайинлади

Муҳаммад Бин Абдураҳмон Ол Соний Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши бош котиби Абдулатиф Бин Рошид Зиёнийга мактуб йўллаб шундай маълум қилдики, ушбу мурожаат юборилган кундан уч кун муддат ўтгандан сўнг, тўрт араб давлатлари томонидан Қатарга нисбатан санкциялари ва қамалларини тўхтатишмаса, Қатар ушбу кенгашнинг олти аъзосининг бири сифатида расман аъзоликдан чиқади

Қатар ўзининг Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашидаги аъзолигини давом эттириши учун Саудия арабистони, Бирлашган араб амирлиги, Баҳрайн ва Миср давлатлари томонидан Қатарни қамалга олиш ҳаракатларини тўхтатишлари учун уч кунлик охирги муҳлатни тайинлади. 

Эрон телерадиокомпанияси сешанба куни тарқатган хабарига кўра, Қатар ташқи ишлар вазири Муҳаммад Бин Абдураҳмон Ол Соний Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши бош котиби Абдулатиф Бин Рошид Зиёнийга мактуб йўллаб шундай маълум қилдики, ушбу мурожаат юборилган кундан уч кун муддат ўтгандан сўнг, тўрт араб давлатлари томонидан Қатарга нисбатан санкциялари ва қамалларини тўхтатишмаса, Қатар ушбу кенгашнинг олти аъзосининг бири сифатида расман аъзоликдан чиқади ва ушбу кенгашнинг олдинги қабул қилган қарорларига риоя қилмайди. 

Қатар ташқи ишлар вазири Арабистоннинг Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашидан минтақада ва жаҳонда ўзининг ғаразли мақсадлари учун суиистеъмол қилишига ишора қилиб шундай айтдики, бир мамлакат Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши аъзоси бўлмиш бошқа араб мамлакатлари ўрнига қарор қабул қилади. 

  

Ёрлиқ