Сурия Арабистонни ҳаж масаласини сиёсийлаштиргани учун кескин қоралади
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i21586-Сурия_Арабистонни_ҳаж_масаласини_сиёсийлаштиргани_учун_кескин_қоралади
Қатар ташқи ишлар вазири Муҳаммад Бин Абдурраҳмон Ол Соний ҳам, Арабистон масъулларини Қатар ва Форс кўрфазидаги араб мамлакатлари ўртасида келиб чиққан бўҳронни ортидан ҳаж масаласини сиёсийлаштиргани учун кескин қоралади
(last modified 2018-08-22T17:51:34+00:00 )
август 02, 2017 18:26 Asia/Tashkent
  • Сурия Арабистонни ҳаж масаласини сиёсийлаштиргани учун кескин қоралади
    Сурия Арабистонни ҳаж масаласини сиёсийлаштиргани учун кескин қоралади

Қатар ташқи ишлар вазири Муҳаммад Бин Абдурраҳмон Ол Соний ҳам, Арабистон масъулларини Қатар ва Форс кўрфазидаги араб мамлакатлари ўртасида келиб чиққан бўҳронни ортидан ҳаж масаласини сиёсийлаштиргани учун кескин қоралади

Суриянинг Вақф вазирлиги Саудия арабистонини ҳаж масаласини сиёсийлаштиргани учун айблади ва шундай маълум қилдики, жорий йилда ҳам сурияликларга ҳаж зиёратига боришлари учун рухсат берилмади. 

Исна ахборот агентлигининг сешанба кунги тарқатган хабарига кўра, Суриянинг Вақф вазирлиги ўз баёнотида шундай маълум қилдики, Сурия ўзининг ташқи ишлар вазирлиги орқали исломий ҳамкорлик ташкилотларига ва Арабистоннинг Ҳаж ишлари бўйича вазирлигига бу ҳақда бир неча маротаба мурожаат қилишига қарамай, ҳаж масаласи сиёсийлашгани учун сурияликларга ҳаж ибодатларини адо этишлари учун имконият яратиб берилмади.  

Қатар ташқи ишлар вазири Муҳаммад Бин Абдурраҳмон Ол Соний ҳам Арабистон масъулларини Қатар ва Форс кўрфазидаги араб мамлакатлари ўртасида келиб чиққан бўҳронни ортидан ҳаж масаласини сиёсийлаштиргани учун кескин қоралади. 

Экспертларнинг фикрича, Риёз давлатининг ушбу қарорга келишидан мақсади, Ол Сауд режимига қарши бўлган мамлакатларга босим ўтказишдир.