Арабистон қирувчи самолётларининг Ямандаги ҳаво ҳужумларида 20 нафар ноҳарбий ҳаётдан кўз юмди ва ярадор бўлди
(last modified Fri, 04 Aug 2017 12:55:19 GMT )
август 04, 2017 17:55 Asia/Tashkent
  • Арабистон қирувчи самолётларининг Ямандаги ҳаво ҳужумларида 20 нафар ноҳарбий ҳаётдан кўз юмди ва ярадор бўлди
    Арабистон қирувчи самолётларининг Ямандаги ҳаво ҳужумларида 20 нафар ноҳарбий ҳаётдан кўз юмди ва ярадор бўлди

Саудия арабистони қирувчи самолётлари бугун жума куни эрталаб Яманнинг Саъда вилоятидаги минтақаларни икки маротаба нишонга олиб ҳужум қилди. Ушбу ҳужум оқибатида, 10 киши ўлган ва 10 нафар инсон ярадор бўлган

Саудия арабистони қирувчи самолётларининг Яман шимолидаги Саъда вилоятида амалга оширган ҳаво ҳужумларида 20 нафар ноҳарбий бўлган тинч аҳоли вакиллари ҳаётдан кўз юмди ва оғир тан жароҳати олди. 

Яманнинг ал-Мусайра телеканали тарқатган хабарга кўра, Саудия арабистони қирувчи самолётлари бугун жума куни эрталаб Яманнинг Саъда вилоятидаги минтақаларни икки маротаба нишонга олиб ҳужум қилди. Ушбу ҳужум оқибатида, 10 киши ўлган ва 10 нафар инсон ярадор бўлган. 

Арабистон 2015 йилнинг март ойидан бери ҳозиргача Абдураббе Мансур Ҳодийни ҳукумат тепасига қайтариш учун Яманга қарши тажовуз қилиб келмоқда. Ушбу ҳарбий ҳаракатлар Яманнинг кўплаб инфратузилмаларининг ер билан яксон бўлишига сабаб бўлди ва бундан ташқари 40 минг атрофидаги инсонларнинг ёстиғини ҳам қуритди ва оғир жароҳатлар етказди.   

Ёрлиқ