Америка коалицияси ёрдами билан ИШИД террорчилари Суриянинг бошқа минтақаларига кўчирилди
АҚШ бошчилигидаги коалицияга таалуқли битта вертолёт ал-Буил шаҳрининг 25 километрлик масофасида ерга қўнган ва ерга яқин бўлган баландликда парвоз қилган
Суриянинг мухолифатдаги гуруҳларининг маълум қилишича, Суриянинг Дейрзур вилоятининг шарқий қисмидаги ИШИД террорчилик гуруҳининг бир қанча аъзолари Америка бошчилигидаги коалиция кучларининг вертолётлари билан бошқа минтақаларга олиб ўтилган.
Ал-Олам агентлигининг хабар қилишича, Сурия оппозициясига қарашли Лондон шаҳрида жойлашган Сурия инсон ҳуқуқлари бўйича кузатув маркази гувоҳларга таяниб шундай таъкидладики, АҚШ бошчилигидаги коалицияга таалуқли битта вертолёт ал-Буил шаҳрининг 25 километрлик масофасида ерга қўнган ва ерга яқин бўлган баландликда парвоз қилган.
Ушбу гумонлар шуни англатмоқдаки, мазкур вертолёт ИШИД террорчиларини ёки муҳим шахсларни бошқа минтақага кучириш учун сафарбар этилган. Бошқа томондан эса, суриялик фаоллар чоршанба куни Дейрзурнинг шарқий ҳудудларида Америка коалициясининг Ҳелиборн ҳақидаги хабарларини тарқатишган эди.