Бағдод давлати Арбилни сепаратистик чақириқларни олдини олишга чақирди
Ироқ давлатининг нотиғи Ироқ Курдистни билан музокараларни бошлашнинг шартларидан бирини Арбил томонидан сепаратистик чақириқлар ва ҳаракталарни олдини олишига боғлиқдир деб эълон қилди.
Ироқнинг Алмаълума ахборот агентлиги хабарига кўра, бугун Саъд Алҳадисий Ироқ телевиденияси билан суҳбатида Курдистон минтақасида ўтказилган референдум бу минтақада сепаратистик ҳаракатлар мавжудлигини кўрсатиб берди. Арбил эса ҳар қандай музокараларни бошланишидан олдин энг авало Ироқ конституцияси, миллий қадриятлари ва принсипларига риоя қилиб уларни ҳурмат қилишини исботлаб бериши керак деб қўшимча қилди.
Саъд Алҳадисий шунингдек Бағдод ва Арбил ўртасидаги ихтилофли ва баҳсли минтақалар масаласига тўхталиб, Ироқ конституциясида ихтилофли минтақалар жумладан Каркук шаҳри масаласи ҳам баён этилган деб айтди.
Шу ҳолда бугун Ливаннинг Алмаёдин телеканали ОАВ хабарларига таяниб, келаси 24 соат ичида Ироқ шимолидаги Каркук масаласиига ечим топилади деб эълон қилди.