Арабистон қиручи самолётларининг Яманга қарата амалга оширган ҳужумида 17 нафар яманлик ҳаётдан кўз юмди
Бугун чоршанба куни эрталаб Арабистон қирувчи самолётлари Саъда вилоятининг Сиҳор минтақасидаги Алоф бозорини бомбардимон қилиши натижасида 17 нафар инсон ўлди ва яна олти киши оғир тан жароҳати олди
Саудия арабистонининг тажовузкор қирувчи самолётлари Яман шимолидаги Саъда вилоятига қарата амалга оширган ҳаво ҳужумида 17 нафар яманлик ҳаётдан кўз юмди.
Яманнинг ал-Мусайр телеканали тарқатган хабарга кўра, бугун чоршанба куни эрталаб Арабистон қирувчи самолётлари Саъда вилоятининг Сиҳор минтақасидаги Алоф бозорини бомбардимон қилиши натижасида 17 нафар инсон ўлди ва яна олти киши оғир тан жароҳати олди.
Шунингдек, хориж оммавий ахборот воситалари ҳам Сиҳор минтақасидаги бозорга қарата амалга оширилган ҳаво ҳужумида 21 нафар яманликнинг ҳаётдан кўз юмгани ва ярадор бўлганини маълум қилишди.
Шу билан бирга, Саудия қирувчи самолётлари ушбу бозордан ташқари яна бир нечта савдо марказларини ва меҳмонхоноларни ҳам нишонга олди.