Мишель Аун: Саъд Ҳаририй сўзлари унинг асл позицияси эмас.
Ливан президенти Мишель Аун идораси чиқарган баёнотида барча ички ва ташқи масъулларга хитобан Саъд Ҳаририй томонидан эълон этилган позиция унинг асли позицияси эмас шу сабабдан унинг сўзлари эътиборсиздир деб эълон қилди.
Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, кеча Ливан президенти Мишел Ауннинг ташқи ва ички томонларга қилган мурожаатида қуйидагича келтирилган: Саъд Ҳаририйнинг позицияси ва қарори атрофида ўтгган бир ҳафта ичида вужудга клеган ноаниқликлар олдин ва бундан кейин эълон этиладиган унинг барча позициясини ҳақиқий бўлмагани балки Саъд Ҳаририйни муаммоларга гирифтор бўлганидан кейин вужудга келган шубҳали ва мураккаб вазиятининг нишонасидир.
Мазкур хабарга асосан Ливан масъулларидан яна бири ўз сўзларида Мишель Аун хорижий мамлакатлардаги элчиларига ҳам Саъй Ҳаририйни асирликка тушгани ва ўғирланганлигини эълон қилган.
Мишель Аун шунингдек бугун Арабистон ҳукуматига хитобан деди: Ливан бош вазирининг бундай вазиятда қолиши қабул қилиб бўлмайдиган ҳол ва халқаро қонун- қоидаларга зиддир.
Айтиш керакки Ливан бош вазири Саъд Ҳаририй 4 ноярь куни Ол Сауд режимининг босимлари ва Риёзда кўриб чиқилган қаттиқ хавфсизлик тадбирлар ортидан бу шаҳарда ўз симматидан истеъфо берганини маълум қилганди.