Суриядаги Албукамол шаҳри бутунлай террорчилар ишғолидан озод қилинди
Сурия армиясига иттифоқчи гуруҳларнинг амалиётлар идораси Дейруззувр вилояти ва Ироқ чегараси яқинидаги Албукамол шаҳрини террорчи гуруҳлар ишғолидан бутунлай озод қилингани ҳақида хабар тарқатдилар.
Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, Сурия армиясига иттифоқчи гуруҳларнинг амалиётлари идораси шунингдек бугун якшанба куни Албукамол шаҳрини ИШИД террорчи гуруҳи ишғолидан бутунлай озод қилинганидан кейин бу минтақада террористар томонидан ўрнатилган бомба ва миналарни зарарсизлантириш амалитёлари ҳам якунланмоқда деб эълон қилди.
Олдинроқ Сурия давлат армияси ва уларнинг иттифоқчилари Албукамол шаҳрини ИШИД террорчи гуруҳи ишғолидан озод қилишганди, аммо ИШИД террорчи гуруҳи ўз ҳомийлари хусусан АҚШ ҳимояти билан қайта бу шаҳарни ишғол этганди. Албукамол шаҳрини террористлар ишғолидан озод қилиниши билан Сурия армияси ва иттифоқчилари муҳим ғалабага эришдилар ва ИШИД террористларини Суриядаги энг сўнгги базасидан чиқариб юборишга муваффақ бўлишган.