Яманда ҳар 10 дақиқада бир нафар бола вафот этади
Кеча ЮНИСЕФ- БМТнинг болалар жамғармаси Яман пойтахти Санъо шаҳри аэропортида 1,9 миллион ўта муҳим ваксиналар ҳамда озиқ, овқат ва дорилар ортилган инсонпарварлик ёрдамлар самолётларини қўнганига ишора қилиб, ҳар 10 дақиқада яманлик болалардан бири вафот этмоқда деб эълон қилди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, 1.9 миллион ваксина эса дифтертия, сил ва бошқа касалликларга қарши иммунитетини кучайтириш мақсадида Яманнинг турли минтақаларидаги 600 минг нафар болалар учун мўлжалланган.
Халқаро босимлар ортидан Ол Сауд режими кеча ўтган бир ой ичида илк маротаба ўта зарурий юклар озиқ овқат маҳсулотлари ва турли дорилар ортилган самолётларни Санъо шаҳрига парвоз қилишига рухсат берди.
Сўнгги ҳафталар ичида аксар давлатларнинг масъуллари ва халқаро ташкилотлар Яман ҳудудида инсоний фожеа юз бериши тўғрисида огоҳлантириб келишмоқда.
Ол Сауд режими 2015 чи йилнинг март ойидан бери Яманга қарата ҳарбий тажовузларини бошлаб бу мамлакатни ер, ҳаво ва денгиздан қўршовга олган.