Ироқда ИШИД террорчиларига қарши уруш тугади
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i26561-Ироқда_ИШИД_террорчиларига_қарши_уруш_тугади
Ҳайдар ал-Ибодий Бағдодда ироқлик мухбирлар уюшмаси конференциясининг очилиши маросимидаги чиқишида, ироқлик кучлар Ироқ ва Сурия чегараларининг назоратини батамом қўлга олишганини маълум қилди
(last modified 2018-08-22T17:53:12+00:00 )
декабр 09, 2017 18:16 Asia/Tashkent
  • Ироқда ИШИД террорчиларига қарши уруш тугади
    Ироқда ИШИД террорчиларига қарши уруш тугади

Ҳайдар ал-Ибодий Бағдодда ироқлик мухбирлар уюшмаси конференциясининг очилиши маросимидаги чиқишида, ироқлик кучлар Ироқ ва Сурия чегараларининг назоратини батамом қўлга олишганини маълум қилди

Ироқ бош вазири Ироқда ИШИД террорчиларига қарши олиб борилаётган урушнинг тугаганини хабар берди. 

Франспресс тармоғининг бугунги хабарига кўра, Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ибодий Бағдодда ироқлик мухбирлар уюшмаси конференциясининг очилиши маросимидаги чиқишида, ироқлик кучлар Ироқ ва Сурия чегараларининг назоратини батамом қўлга олишгани ва Ироқда ИШИД террорчилари билан жангнинг тамом бўлгани эълон қилди. 

Бундан олдинроқ Ироқ бош вазири Ироқдаги ИШИД террорчилик гуруҳининг охирги таянч базаси бўлмиш ал-Анбор вилоятининг ғарбидаги Рова шаҳрининг террорчилардан қайтариб олинганини эълон қилиб, ушбу мамлакатда террорчилик гуруҳларининг ҳарбий фаолиятига бутунлай чек қўйилганини билдирган эди. 

Ҳайдар ал-Ибодий ўз чиқишида АҚШ давлатининг Қудсни Исроил пойтахти сифатида расмий эътироф этиши ҳақида қабул қилган қарорига кескин муносабат билдириб шундай айтдики, ҳеч ким Фаластиннинг ўзлигини ва Қудсни ўзгартира олмайди.