Туркия зирҳли бўлинмалари Сурия билан чегарага сафарбар этилди
(last modified Thu, 18 Jan 2018 14:03:14 GMT )
Январ 18, 2018 19:03 Asia/Tashkent
  • Туркия зирҳли бўлинмалари
    Туркия зирҳли бўлинмалари

Туркия хавфсизлик манбалари бу мамлакат армияси зирҳли бўлинмаларини Сурия билан чегара минтақаларига юборилганлигини маълум қилишди.

Туркияда чоп этиладиган  газеталаридан бирининг ёзишича,  АҚШ давлатини  Туркия чегараси яқинидаги Суриядаги курд кучларини жойлаштирилишини ҳимоя  қилишини эълон этганидан кейин, Анқара давлати, зирҳли бўлинмаларидан бир қисмини  Сурия чегараси яқинидаги Килис, Ҳатай ва Мардин вилоятларига жўнатганини эълон қилди.

Шу ҳолда  Туркия армияси Ифрин минтақасида ўтказган амалиётидан кейин  Манбаж минтақасида ҳам ҳарбий амалиётларни бошламоқчи бўлгани таъкидланган.

 Айрим хабарлар эса  Ефрин шаҳри аҳолисини бу шаҳардан чиқарилишидан сўзлашмоқда.

 Бу минтақанинг айрим маҳаллаларида ПКК яъни Курдистон ишчилар партияси аъзолари  аҳолини шаҳардан чиқишини олдини олишга ҳаракат қилаётггани айтилади.

Туркия давлат масъуллари  эса курд гуруҳлари жумладан  Суриядаги демократик партияси ва Халқ мудофааси бўлинмалари хорижий мамлакатлар ҳамда Туркиянинг Курдистон ишчилар партиялари ёрдами ва ҳимояти билан  Сурия шимолида,  Сурия билан Туркиянинг узоқ чегараларида курдлар яшайдиган минтақалар ва ё мустақил бир давлатни ташкил қилиш пайидадир деган ақидага эгалар.