Дамашқ: АҚШнинг Дейрзурга қарата ҳужуми уруш жинояти ҳисобланади
Ушбу ҳужумда Сурия давлатининг 100дан ортиқ ҳарбий кучлари ҳаётдан кўз юмди ва оғир тан жароҳати олди
Сурия ташқи ишлар вазирлиги пайшанба куни Бирлашган миллатлар ташкилоти бош котиби ва БМТ Хавфсизлик кенгаши раисига йўллаган мактубида, ИШИД террорчилик гуруҳига қарши деб аталувчи АҚШ бошчилигидаги коалиция қирувчи самолётларининг пайшанба куни Сурия шарқидаги Дейрзурга қарата амалга оширган ҳужумини уруш жинояти деб тавсифлади. Ушбу ҳужумда Сурия давлатининг 100дан ортиқ ҳарбий кучлари ҳаётдан кўз юмди ва оғир тан жароҳати олди.
Ирна ахборот агентлигининг хабар қилишича, Сурия ташқи ишлар вазирлиги ушбу мактубда шундай таъкидлаб ўтганки, ушбу ҳужум бузғунчи Американинг Сурия суверенитетига ва ҳукуматига ҳамда ушбу мамлакат халқига қарши моҳиятини янада яққол намоён этади.
Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензия пайшанба куни БМТ Хавфсизлик кенгашининг йиғилишида, АҚШнинг Сурия шарқий ҳудудларига қарата амалга оширган ҳужумларига эътироз билдириб шундай айтдики, Москва америкаликларга Суриядаги ҳаракатлари ноқонуний эканлигини айтиб қўйган. Негаки, уларни ҳеч ким Сурияга таклиф қилмаган.
Василий Небензиянинг айтишича, америкаликлар Сурияда терроризмга қарши курашларини қатъий айтиб келишади. Бироқ ҳозиргача ушбу юртда террорчиларга қарши ҳеч қандай чораларни кўришгани йўқ.