Сурияга қарши АҚШ таҳдидлари террористларни химиявий қуролдан фойдаланишига сабаб бўлади
БМТдаги Сурия давлатининг намояндаси бу ташкилотдаги АҚШ намояндаси томонидан Сурияни таҳдид қилиниши террористларни химиявий қуролдан фойдаланишига йўл очиб бериш маъносидадир деб айтди.
БМТдаги АҚШ намояндаси Ники Хейли БМТ хавфсизлик кенгаши йиғилишида Суриядаги оташкесим борасида янги резолюцияни тайёрланилаётганлигига тўхталиб, Дамашқ давлати ўз фуқароларига қарши химиявий қуролдан фойдаланганида АҚШ Сурия давлатига қарши ҳарбий вариантдан фойдаланишига тайёрдир деб эълон қилди.
Ал-Маёдин ахборот каналига таяниб,Эрон талабалари ахборот агентлиги -ИСНО тарқатган хабарига кўра, БМТдаги Сурия давлат амояндаси Башор Аж-Жаъфарий бу йиғилишда Ники Хейлийнинг ҳарбий таҳдинини Сурияга ҳужум уюштириш учун навбатдаги баҳонадан ўзга нарса эмаслигини таъкидлаб, Суриядаги террористлар ҳомийлари Сурия давлат армиясини террорчилар устидан ғалабаларга эришганида гумроҳ этувчи компанияларни ташкил қилишда одатланиб қолган деб қўшимча қилди.
Башор Аж-Жаъфарий Хавфсизлик кенгаши резолюцияси асосида ҳамда Сурия фуқаролари хавфсизлигини ҳимоя қилиши учун террористларга қарши урушни давом эттириш Сурия давлатининг қонуний ҳаққи эканлигига ишора қилар экан, АҚШ, Франция ва Англия намояндаларини БМТ Хавафсизлик кенгаши резолюциясини бузишдан воз кечишлари ҳамда террорчи гуруҳларни сиёсий жиҳатдан ҳимоя қилишни тўхтатишга чақирди.