Яман қирғоқиларда саудиялик нефт танкери нишонга олинди
(last modified Thu, 05 Apr 2018 13:14:10 GMT )
апрел 05, 2018 18:14 Asia/Tashkent
  • саудиялик нефт танкери
    саудиялик нефт танкери

Ямандаги Ансуоррулоҳ ҳаракати ҳарбий кучлари Саудия Арабистонига тегишли нефт ташувчи кемларадан бирини нишонга олишганини маълум этди.

Ливаннинг Ал-Маёдин телеканалининг хабар қилишича, сешанба куни Яман манбалари  бу мамлакат ғарбидаги Ал-Ҳудайда вилоятидаги яманлик қочқинлар лагерини Ол Сауд армияси томонидан бомбардимон этилганлигига жавобан Қизил денгизида саудиялик нефт ташувчи  кемалардан бири нишонга олинди деб эълон қилди.

Душанба куни Ол Сауд режими армиясини Яманнинг Ал -Ҳудайда вилоятига уюштиган ҳужумида 28 нафар тинч аҳоли қурбон бўлди. Қурбон бўлган шахсларнинг аксариятини аёллар ва болалар ташкил этади.

Шу билан бирга Ол Сауд тажовузкор режими бошчилигидаги коалиция наттоғи Туркий Ал- Моликий  ҳам ушбу коалиция  Яман томонидан ушбу  нефт ташувчи кемага уюштирилган ҳужумни қайтарганлигини иддао қилди.

Шу ҳолда Яманнинг Ал-Масира телеканали ҳам  Яманнинг артиллерия ва ракета бўлинмалари Саудия Арабистони жанубидаги минтақаларда бу режим ҳарбийлари ва ёлланмалари позицияларини нишонга олгани тўғрисида хабар тарқатди.

Айтиш керакки сешанба куни Ол Сауд режими армияси қирувчи самолтёлари  янги жиноятларида  Санъо вилоятининг айрим минтақаларини бомбардимон этдилар ва бу ҳужумда ўнаб яманликлар  қону тўпроққа белантирилди.

 

Ёрлиқ