апрел 08, 2018 17:00 Asia/Tashkent
  • террорчиларнинг кимиёвий ҳужумлари
    террорчиларнинг кимиёвий ҳужумлари

АҚШ ТИВ-и Дамашқнинг Шарқий Гутадаги Дума минтақасида қўлланилган кимиёвий ҳужумларидан хавотирланиш изҳор этишини иддао қилиб, ушбу жиноятда Сурия давлатини абйлашга уриниб яна бир бор террорчи гуруҳларни ҳимоя қилишни маълум этди.

Ройтерз ахборот агетлигининг хабар қилишича бугун АҚШ ТИВ-и чиқарган баёнотида  Суриядаги Дума минтақасига  қарши қўлланилган кимиёвий ҳужумларни текширишини таъкидлаб, Дамашқ давлати томонидан Сурия халқига қарши кимиёвий қуроллардан фойдаланилгани  инкор этиб бўлмайдиган масаладир деб иддао қилди.

Америка Ташқи ишлар вазирлиги ўз баёнотида Россия давлати Дума минтақасидаги ушбу жиноятлар пардаси ортидадир  деб иддао қилди.

Шанба куни Россия Мудофаа вазирлиги,  террорчи гуруҳлар хусусан Жайшулислом террорчи гуруҳини Шарқий Гутадаги  Дума минтақасини кимиёвий қурол билан нишонга толиниши мумкинлигидан огоҳлантирганди.

Якшанба куни террорчи гуруҳлар Шарқий Гутадаги Дума минтақасининг тинч аҳоли яшайдиган маҳалласини кимиёвий қурол-хлорли бомба билан нишонга толишди.

Бу ҳужумда 100га яқин тинч аҳоли қурбон бўлиб, яна юзлаб нафар жароҳат олишди.

Айтиш керакки Сурия давлат армияси жорий йилннинг 26 февралидан бошлаб, шарқий Гутани террорчи гуруҳлардан тозалаш учун кенг қамровли амалиётларини бошлаган.

Ҳозиргача бу минтақанинг 90 фойиз ҳудудлари террорчи гуруҳлардан тозаланган.

 

Ёрлиқ