Россия: террористлар Сурияда янги кимиёвий қурол ҳужумини амалга ошириш пайидалар
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i37592-Россия_террористлар_Сурияда_янги_кимиёвий_қурол_ҳужумини_амалга_ошириш_пайидалар
Россия Мудофаа вазирлиги террорчилик гуруҳларни Сурияда навбатдаги сохта кимиёвий қурол ҳужумини ташкил этиш пайида бўлгани ҳақида хабар қилди.
(last modified 2018-09-09T14:16:04+00:00 )
сентябр 09, 2018 19:16 Asia/Tashkent
  • Сурияда янги кимиёвий қурол ҳужумини амалга ошириш
    Сурияда янги кимиёвий қурол ҳужумини амалга ошириш

Россия Мудофаа вазирлиги террорчилик гуруҳларни Сурияда навбатдаги сохта кимиёвий қурол ҳужумини ташкил этиш пайида бўлгани ҳақида хабар қилди.

ИРНА тарқатган хабарига кўра, Россия Мудофаа вазирлиги наттоғи Игорь Конашенков  дедики яқинда террорчи гуруҳлар Сурия шимоли ғарбидаги Идлиб минтақасида тўпланишиб, бу йиғилишда  заҳарли кимиёвий моддалардан фойдаланиш орқали  кимиёвий қурол ҳужумини саҳналаштириш сенарияларини ташкил қилишни режалаштирган.

Эрон, Россия ва Туркия президентлари ҳам ўтган жума куни ўтказган учрашувида  Сурияда террорчи гуруҳлар томонидан кимиёвий қурол ҳужумини саҳналаштирилиши ва бу фитналарнинг оғир оқибатлари тўғрисида огоҳлантиришганди.

Россия давлати икки ҳафтадан бери  ТИВ- и ва Мудофаа вазирлиги орқали баёнотлар тарқатиб,  террорчи гуруҳларни Суриянинг Идлиб минтақсида кимиёвий қурол ҳужумини саҳналаштиришни кўзда тутганлиги  ҳақида хабар қилган.

Шу билан бирга АҚШ давлати ҳам  террорчиларнинг ушбу дастурларини қўллаб- қувватлаб, жаҳон афкор оммасини чалғитиш учун  Сурия давлатини Идлибга қарши кимиёвий қурол ҳужумини уюштиришда айбламоқда.