сентябр 10, 2018 18:59 Asia/Tashkent
  • Арабистон қирувчи самолётлари Яман шимолидаги минтақаларга қарата ҳаво ҳужумини амалга оширди
    Арабистон қирувчи самолётлари Яман шимолидаги минтақаларга қарата ҳаво ҳужумини амалга оширди

Ушбу ҳужумда бир қанча уйлар бутунлай вайрон бўлган. Ҳозирча ушбу ҳужум тафсилотлари ҳақида маълумотлар тарқатилмаган

Саудия арабистони қирувчи самолётлари якшанба куни Яман шимолидаги Саъда вилоятининг Боқем минтақасини бир неча марта бомбардимон қилди. 

Ал-Мусайра телеканалининг хабар қилишича, ушбу ҳужумда бир қанча уйлар бутунлай вайрон бўлган. Ҳозирча ушбу ҳужум тафсилотлари ҳақида маълумотлар тарқатилмаган. 

Шунингдек, ал-Мусайра тармоғининг маълум қилишича, яманлик кучлар Саудия ёлланмаларининг учта автомобилини Яманнинг ғарбий соҳилларидаги минтақаларда йўқ қилди.

Тарқатилган хабарларга кўра, ушбу автомобилларга қаратилган ҳужум натижасида автомобилдаги жангарилар ҳалок бўлган. 

Саудия арабистони Америка қўшма штатлари, Бирлашган араб амирлиги ва яна бир нечта ғарб мамлакатларининг ҳимояси билан 2015 йилнинг март ойидан Яманга қарата ҳарбий тажовузни бошлади ва ушбу юртни қуруқликдан, сувдан ва ҳаводан туриб қамалга олди. 

Ёрлиқ