Арабистон мудофаа вазирлигининг масъули Яманда ноҳарбийларнинг қирғин бўлаётганини эътироф этди
(last modified Tue, 02 Oct 2018 14:16:22 GMT )
октябр 02, 2018 19:16 Asia/Tashkent
  • Арабистон мудофаа вазирлигининг масъули Яманда ноҳарбийларнинг қирғин бўлаётганини эътироф этди
    Арабистон мудофаа вазирлигининг масъули Яманда ноҳарбийларнинг қирғин бўлаётганини эътироф этди

Саудия Арабистон мудофаа вазирлигидаги масъул Саудия арабистони бошчилигидаги тажовузкор коалициянинг Яманга қарши амалиётларида ноҳарбий бўлган тинч аҳолининг ҳалок бўлаётганини тан олди

Арабистон мудофаа вазирлигидаги масъул Саудия арабистони бошчилигидаги тажовузкор коалициянинг Яманга қарши амалиётларида ноҳарбий бўлган тинч аҳолининг ҳалок бўлаётганини эътироф этди. 

Меҳр ахборот агентлигининг сешанба кунги хабарига кўра, Саудия арабистони мудофаа вазирлиги масъулларининг айтишича, амалга оширилган тадқиқот ва текширув ишлари шуни кўрсатмоқдаки, ушбу ҳолатлар Саудия коалициясининг Яманга қарата олиб бораётган амалиётларидаги хатолар натижасида келиб чиқмоқда. 

Халқаро муассасалар кўп маротаба Саудия арабистони бошчилигидаги коалициянинг Яманга қарата олиб бораётган ҳаво ҳужумларини айниқса, мактаб ва шифохоналарнинг бомбардимон қилинишини кескин қоралаб келмоқда ва ушбу ҳужумларда юзлаб инсонларнинг ҳаётдан кўз юмаётганини танқид остига олишди. 

Бирлашган миллатлар ташкилотига қарашли Болалар ҳуқуқлари комитети раисининг муовини Кларенс Нелсон Арабистоннинг Яманга қарата тажовузи ва ушбу мамлакатда ноҳарбий бўлган тинч аҳолининг қирғин қилиниши илгаригидек давом этади. 

Ёрлиқ