Мухолифларни бостириш учун Арабистон сионистик режим билан ҳамкорлик қилмоқда.
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i40250-Мухолифларни_бостириш_учун_Арабистон_сионистик_режим_билан_ҳамкорлик_қилмоқда.
Сионистик "Хааретс" газетаси Саъудия Арабистонига энг илғор жосуслик воситаларини сотиш учун Ол-Саъуд режими раҳбарлари билан исроиллик бир ширкатнинг олиб борган музокараси ҳақида хабар берди.
(last modified 2018-11-25T13:06:16+00:00 )
ноябр 25, 2018 18:06 Asia/Tashkent
  • Мухолифларни бостириш учун Арабистон сионистик режим билан ҳамкорлик қилмоқда.

Сионистик "Хааретс" газетаси Саъудия Арабистонига энг илғор жосуслик воситаларини сотиш учун Ол-Саъуд режими раҳбарлари билан исроиллик бир ширкатнинг олиб борган музокараси ҳақида хабар берди.

Ирна ахборот агенлигининг тарқатган хабарига кўра, Хааретс газетаси Исроилнинг NSO кибер ва жосуслик агентлиги жосуслик бўйича ўзининг воситаларини Арабистонга сотиш учун Австрия пойтахти Вена шаҳрида саъудиялик режим билан музокара ўтказди,- деб ёзади. 

Исроилнинг NSO кибер ва жосуслик агентлиги 2017 йилда фойдаланувчилардан махфий тарзда уяли телефонларнинг маълумотларини оладиган "Пегасус-3" номли жосуслик воситасини тақдим этди.  

Хааретс газетаси шуниндек Исроил ўтган йиллар давомида ижтимоий ва сиёсий фаоллар ҳамда мухолифлар ҳақида жосуслик қилувчи ва уларни тақиқ қилувчи восита ва мосламаларни Форс кўрфази ҳошиясидаги мамлакатлар ихтиёрига қуйган,-деб ёзади.