Яман кучлари Нажронда Саудия ҳарбийларига қарши амалиёт ўтказишди
(last modified Tue, 01 Jan 2019 10:03:57 GMT )
Январ 01, 2019 15:03 Asia/Tashkent
  • Яман кучлари Нажронда Саудия ҳарбийларига қарши амалиёт ўтказишди
    Яман кучлари Нажронда Саудия ҳарбийларига қарши амалиёт ўтказишди

Яман армияси Саудия Арабистони жанубидаги Нажрон вилоятидаги Жабалул асвадда амалиёт ижросида Саудия ҳарбийларига катта талафотлар етказишди

Яман халқ кучлари ва армияси Арабистон жанубидаги Нажрон вилоятидаги Жабалул асвадда амалиёт ижросида Саудия ҳарбийларига катта талафотлар етказишди.

Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Яман халқ кучлари ва армияси Саудия ҳарбийларини мадад қилиш йўлида, Нажроннинг Ажошир чўлида жойлаштирилган пистирмада Саудия ҳарбийларига катта зарба беришди ва уларга улкан талафотлар етказишди. 

Саудия тажовузкор қирувчи самолётлари ҳам Яман шимолидаги Саъда вилоятининг Сэҳор туманидаги ал-Маҳозир минтақасидаги сув захирасини бомбардимон қилди ва ушбу минтақа аҳолисини ичимлик сувидан маҳрум қилишди. 

Шунингдек, Саудия қирувчи самолётлари ал-Маҳозирдаги ёқилғи омборига ҳужум қилиб, ушбу минтақанинг сувини ифлослантириб ичишга яроқсиз ҳолга келтиришди.

Ёрлиқ