Суриянинг Манбиж шаҳридаги портлашда 9 киши қурбон бўлди
Январ 16, 2019 20:59 Asia/Tashkent
Сурия шимоли шарқидаги Манбиж шаҳрида содир этилган портлашда 9 киши қурбон бўлди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича,бугун Сурия шимоли- шарқидаги Манбиж шаҳри марказида бомба ўрнатилган машинани портлаганида 9 нафар тинч аҳоли қурбон бўлиб, 20 киши жароҳатланди.
Скайнюс ахборот сайтининг хабар қилишича, портлаш Манбиж шаҳридаги АҚШ патрул хизмати яқинида юз берган ва АҚШ ҳарбийларининг бир нечтаси ҳам жароҳат олган.
Ҳодиса тафсилотлари тўғрисида маълумотлар тарқатилмаган ва ҳозиргача ҳеч бир гуруҳ бу ҳужум учун масъулиятни зиммага олмаган.
Ёрлиқ