Яман мудофаа вазири Шведция сулҳини поймол этаётганларни огоҳлантирди
Яман мудофаа вазири Яман халқи ишғолгарларнинг тажовузларини тугатилишига ва Шведцияда имзоланган Сулҳ битимининг амалга ошишига умидвор деб айтди. Унга кўра, ал-Ҳадийда минтақасида оташкесмни бузиш ҳаракатлари яна давом этса, Яман халқи душманларга қатъий жавоб қайтаради.
Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Яман мудофаа вазири генерал Муҳаммад Носир ал-Отифий шанба кунги чиқишида, Яман халқи ишғолгарларнинг тажовузларини тугатилишига ва Шведцияда имзоланган Сулҳ битимининг амалга ошишига умидвор деб айтди.
Унга кўра, ал-Ҳадийда минтақасида оташкесмни бузиш ҳаракатлари яна давом этса, Яман халқи душманларга қатъий жавоб қайтаради.
Шведцияда Риёз делегацияси ва Санъодан жўнатилган делегация ўртасида ал-Ҳадийда шаҳрида 18 декабр кунидан бошлаб ўқ отишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилган эди. Аммо, Саудия арабистони бошчилигидаги коалиция кучлари ҳар куни ушбу келишувни бузиб келишмоқда.