Арабистоннинг валиаҳд шаҳзодаси Покистонга сафар қилди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i43529
Минглаб покистонликларнинг Ол Сауд режимига қарши эътирозлари билан бир пайтда, кеча Саудия Арабистонининг валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон қаттиқ хавфсизлик чоралар шароитида Исломободга келди.
(last modified 2019-02-18T09:41:05+00:00 )
феврал 18, 2019 11:42 Asia/Tashkent
  • Арабистоннинг валиаҳд шаҳзодаси Покистонга сафар қилди

Минглаб покистонликларнинг Ол Сауд режимига қарши эътирозлари билан бир пайтда, кеча Саудия Арабистонининг валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон қаттиқ хавфсизлик чоралар шароитида Исломободга келди.

Исломободдан Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича,  Муҳаммад бин Салмоннинг икки  кунлик сафарида  Покистон бош вазири Умрон Хон, президенти Ориф Алавий, армиясининг пиёда кучлари қўмондони Қамар Жовид Божво ва  мамлакат парламенти намояндалари билан учрашиб,  турли соҳаларда Покистон билан ҳамкорлик қилиш ва сармоя киритиш соҳаларида келишувлар имзолаши кутилмоқда.

Бугун Покистонда дам олиш куни  эълон қилинган ва Исломободнинг " қизил" минтақаси атрофида хавфсизлик чора -тадбирлар кучайтирилиб, дипломатик ва " қизил" минтақаларда бориб келишлар тўхтатилган.

Айрим ОАВ ҳам  Исломобод шаҳрининг айрим минтақаларида интернет ва  телефон  ишламаётгани ҳақида хабар қилишган.

Бин Салмонни Ислободга сафар қилиши билан бир вақтда, ғазабга келган минглаб покистонликлар  Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодасининг Исломободга сафар қилганига эътироз билириб,  минтақадаги мазлум халқларга қарши Ол Сауд  режимининг сиёсатларини кескин қораламоқда.