Москва ва Димишқ Америкадан Сурияни тарк этишини талаб қилмоқда
Россия ва Сурия америкалик ҳарбийларнинг Суриядан чиқиши ва Сурия жануб-шарқида жойлашган Ар-Ракбон базасини бушатиш учун Москва ва Димишқ лойиҳасини ижро этишни таъкидламоқда.
Скай-Ньюз ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Россия ва Сурия бугун Россия мудофаа вазирлиги нашр этган муштарак баённомасида, Россия ва Сурия кучлари Ар-Ракбон лагеридан янги ҳаёт бошлашлари мақсадида бошпанаҳ изловчиларни кўчириш учун автобусларни тайёр этганларини эълон қилди.
Шунингдек ушбу баёнияда, ноқонуний равишда Сурияда фаолият олиб бораётган ўз ҳарбий кучларини ушбу ўлкадан чиқариш Америкадан талаб этилган.
Суриянинг "Ҳумаймим" лагеридаги "Россия келишув маркази" ўтган ойда Ат-Танф минтақасидаги Америка ҳарбий базасига Ар-Ракбон лагерининг яқин жойлашгани ва Сурия ҳукуматининг бу лагерга кўмак бериш имкониятининг йўқлиги сабабли ушбу мамлакатда террористларнинг бошпанасига айланган,-деб эълон қилди.