Саудиянинг Ямандаги жиноятларида камида 23 нафар инсон ҳаётдан кўз юмди
(last modified Mon, 11 Mar 2019 09:46:32 GMT )
март 11, 2019 14:46 Asia/Tashkent
  • Саудиянинг Ямандаги жиноятларида камида 23 нафар инсон ҳаётдан кўз юмди
    Саудиянинг Ямандаги жиноятларида камида 23 нафар инсон ҳаётдан кўз юмди

Яман соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, Саудия режимининг Ҳужжа вилоятининг Кушар минтақасидаги жиноятларида шаҳид бўлганлар сони 23 нафарга етди. Улардан 13 нафари ёш болалар ва 9 нафари эса аёллар бўлган. 

Эрон телерадиоси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Яман соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби ушбу жиноятда ярадор бўлганларнинг аҳволи ўта оғир эканлигини таъкидлади ва БМТ ҳамда инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ташкилотлар ушбу жиноят ҳақида лом-мим демай сукут сақлашди. 

Яман соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот вакилининг айтишича, халқаро ташкилотлар ўз вазифаларига амал қилишлари керак ва Ямандаги касалхоналарни айниқса туман жойларида жойлашган шифохоналарни тегишли жиҳозлар билан таъминлашлари лозим. 

Саудия арабистони АҚШ, БАА ва яна бошқа мамлакатларнинг ҳимояси остида 2015 йилнинг март ойидан Яманга қарши ҳарбий ҳаракатларни бошлади ҳамда ушбу мамлакатни қуруқликда, ҳаводан ва сувдан туриб қамалга олди. 

Ёрлиқ