Яманда Ол Сауд бошчилигдаги тажовузкор коалициянинг учувчисиз учоғи уриб туширилди
(last modified Fri, 19 Apr 2019 09:53:18 GMT )
апрел 19, 2019 14:53 Asia/Tashkent
  • Яманда Ол Сауд бошчилигдаги тажовузкор коалициянинг учувчисиз учоғи уриб туширилди

Яман армияси ва халқ кўнгилли кучларининг ҳаво ҳужумларига зид бўлинмалари мамлакат шимолидаги Саъда виллояти осмонида учиш ҳолида бўлган Ол Сауд режими бошчилигидаги тажовузкор коалициянинг учувчисиз учоғини уриб туширишди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Яман армиясининг ҳаво ҳужумларига зид қалқони бўлинмалари Ол Сауд режими бошчилигидаги тажовузкор коалициянинг жосуслик учувчисиз учоғини нишонга олиниб, порлатилганидан кейин қулаб тушганини эълон қилди.

Ўтган март ойининг 23 чи куни ҳам Яман армиясининг ҳаво ҳужумларига зид бўлинмалари  Санъо шаҳри осмонида парвоз қилаётган Ол Сауд режимининг учувчисиз учоғини уриб туширишганди.

Яманга қарши Ол Сауд режими бошчилигидаги коалиция ҳужумларини бошланганидан бери Яман армияси ва кўнгилли кучлари томонидан бу режимнинг ўнлаб учувчисиз учоқлари уриб туширилган.

 

Ёрлиқ