апрел 23, 2019 13:09 Asia/Tashkent
  • Сайид Ҳасан Насруллоҳ: ИШИД террорчи гуруҳи Арабистон ва ваҳҳобийлик оқими томонидан ташкил этилган

Ҳизбуллоҳ ҳаракати бош котиби ИШИД террорчи гуруҳини Ол Сауд режими ва ваҳҳобийлик оқими томонидан таъсис этилганлигига тўхталиб, террорчи гуруҳлар ўз ақидаларини Ол Сауд режимининг диний ташкилотларидан касб этиб, уша экстремистик ақидалари билан халқларни қирғин этмоқда деб таъкидлади.

Кеча Ҳизбуллоҳ ҳаракати бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ  Бейрут жанубидаги Баъир Ҳасан минтақасида Ҳазрат Маҳдий /ажж/ нинг ёш издошлари  жамъияти аъзолари билан ўтказган  суҳбатларида,  араб ва ислом дунёси Саудия Арабистони режимининг Яман ва Баҳрайндаги сиёсалатларидан асли мақсади, ҳамда  бу режимни  Судан ва Ливия ички ишларида аралашиши ва " Аср муомаласи" ёвуз лойиҳасидаги ролини фош қилишлари керак деб айтди.

Сайид Ҳасан Насруллоҳ ўз сўзларида  АҚШ давлати террорризмнинг ҳомийсидир ва минглаб инсонларни қатл этиши билан терроризмга қарши курашни иддао қилмоқда, аммо бошқа томондан Қудус ва Жўлон минтақалрани Исроилга бериш таклифи билан чиқмоқда деб қўшимча қилди

Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби шунингдек  Фаластин халқининг қалбларида умид бўлган пайтгача,  ҳеч ким "Аср муомаласи" ёвуз лойҳасини амалга ошира олмайди деб изоҳлади.

 

Ёрлиқ