июн 01, 2019 13:42 Asia/Tashkent
  • Яман халқи Халқаро Қуддус кунидаги намойишларда Ол Сауд режими сиёсатини қораладилар

Яман халқи мамлакат пойхтахти Санъо шаҳрии ва яна 12 вилоятдаги шаҳарларда ўтказилган Халқаро Қуддус куни муносабатидаги кўча намойишларда қатнашиб, яна бир бор Фаластин армонлари ва Қуддуси шариф билан ўз ҳамжиҳатлиги ва содиқлигиини эълон этдилар.

Алмасира ахборот агентлигига таяниб ИРНА тарқатган хабарга кўра, Яман халқи Муборак Рамазон ойининг сўнгги жума кунидаги Халқаро Қуддус кунида Санъо, Алҳудайда ва бошқа вилоятларда ўтказган кўча- намойишларда фаластинликлар билан ҳамжиҳатлигини эълон этиб, " Трамп фитнаси ва " Аср муомаласига қаршимиз" деган шиорлар осттда " Аср муомаласи лойиҳасини маҳкум этдилар.

Яманликлар шунингдек  Арабистон мезбонлигида ўтказилган Макка шаҳридаги йиғилишга қарши эканлигини эълон этиб, бундай йиғилишларнинг асли мақсади  Яманга қарши тажовузларни қонунийлаштириш, ҳамда Қуддус ва Фаластинни сиоинстик режимга сотишга зид бўлган инсонларга қарши урушни давом эттиришдир деб таъкидладилар.

 

Ёрлиқ