Саъудия Арабистони коалицияси болалар ҳуқуқларини поймол этувчиларнинг қора рўйхатида қолмоқда
(last modified Sat, 27 Jul 2019 06:53:48 GMT )
июл 27, 2019 11:53 Asia/Tashkent
  • Саъудия Арабистони коалицияси болалар ҳуқуқларини поймол этувчиларнинг қора рўйхатида қолмоқда

БМТ бош котиби жума куни хавфсизлик кенгашига берган ўз ҳисоботида, саъудиялик тажовузкор коалициясини болалар ҳуқуқларини поймол этувчиларнинг қора рўйхатида қолдирганидан хабар берди.

Эрон телерадио кампаниясининг тарқатган хабарига кўра, Антонио Гуттереш бу ҳисоботда, Яман урушида саъудиялик тажовузкор коалиция ҳозиргача 729 болани ўлдирган,-деб эълон қилди, 

Гуттереш шунингдек 2018 йилда 1 минг 689 яманлик саъудиялик коалициянинг ҳужумидан ҳалок бўлишди ёки тан жароҳати олишган,-деб эслатиб ўтди. 

БМТ бош котиби 2017 йили саъудиялик коалицияни яманлик 683 нафар болани ўлдиргани ва Ямандаги ўнлаб мактабларга ҳужум қилгани боис болалар ҳукуқларини поймол этувчиларнинг қора рўйхатига киритган эди. 

Яман соқлиқни сақлаш вазирлиги жума куни тўйиб овқатланмасликдан ранж-азоб тортаётган 2 миллион 300 минг яманлик болалар ҳақида хабар бериб, ҳар бир 10 дақиқада тўйиб овқатланмасликдан битта яманлик бола ҳалок бўлмоқда,-деб айтди. 

БМТ бош котиби Яманда 15 миллионга яқин бола ҳаёт кечиради ва уларнинг ҳаммаси инсонпарварлик кўмакларга эътиёж сезишади,-деб эълон қилди.

Арабистон Бирлашган Араб Амирликлари, Америка ва бошқа мамлакатларнинг ҳимояси билан 2015 йил март ойидан бери Яманга қарши тажовуз қилиб, бу мамлакатни ер, денгиз ва ҳаводан қуршовга олган. 

Ёрлиқ