Яман армияси Арабистоннинг нефт таъсисотларига қарши ҳужумларининг янги тафсилоти маълум этди
(last modified Thu, 19 Sep 2019 07:22:43 GMT )
сентябр 19, 2019 12:22 Asia/Tashkent
  • Яман армияси Арабистоннинг нефт таъсисотларига қарши ҳужумларининг янги тафсилоти маълум этди

Яман қуролли кучлари наттоғи, бу мамлакат армияси ва кўнгилли кучларининг учувчисиз учоқларини Арабистоннинг нефт таъсисотларига уюштирган ҳужумларининг янги тафсилотларни эълон этди.

Эрон- пресс ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча  Яман қуролли кучлари наттоғи Яҳё Ас-Сареъ  Яман учувчисиз учоқлари ҳаводан аниқ кузатгани ва маълум этгани ортидан Арабистоннинг нефт миллий компанияси таъсисотлари нишонга олинди ва бу амалиётга тегишли барча факт ва ҳужжатлар ҳам илк маротаба эълон этилди дея изоҳлади.

Яҳё Ас-Сареъ ўз сўзларида  Яманнинг янги учувчисиз учоқлари  кассетали бомбарлар билан жиҳозланган 4 ракетани элтиши мумкин деб баён этди.

Яман қуролли кучлари наттоғи  Саудия Арабистони энергетика вазирини  бу мамлакатда нефт ишлаб чиқариш жараёнини оддий ҳолатга қайтганини иддао этганига кўрсатган аксиламалида,  Арабистон нефт таъсисотларига етказилган зарарлар Ол Сауд режими иддао қиладиган миқдорга қараганда анча кўпроқ ва жиддийроқдир деб аниқлик киритди.

Яҳё Ас-Сареъ Яманга қарши ҳужум қилаётган жумладан БАА ва Арабистон  режимларига хитобан, яманликлар душманлар ҳужумларига жавоб қайтаришни давом эттиради деб таъкидлади.

 

Ёрлиқ