Алҳувсий: Ол Сауд Яманга қарата ҳужумларни давом эттирса янги ҳужумларга дучор бўлади
(last modified Sun, 22 Sep 2019 09:34:56 GMT )
сентябр 22, 2019 14:34 Asia/Tashkent
  • Алҳувсий: Ол Сауд Яманга қарата ҳужумларни давом эттирса янги ҳужумларга дучор бўлади

Ямандаги Ансоруллоҳ ҳаракати бош котиби Ол Сауд коалициясини Яманга қарши ҳужумлари давом этса, Яман армияси ва кўнгилли кучлари учувчичиз учоқлар орқали Арабистонга ҳужумларини давом эттиради деб айтди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, кеча Яманнинг Ансоруллоҳ ҳаракати бош котиби Абдулмалик Бадруддин Алҳувсий  Яманнинг 21 сентябрдаги Инқилобининг 5 - чи йиллиги муносбатида сўзлаган нутқида,  Арабистон томонидан ҳужумлар, бомардимонлар,  қўршовга олишлар каби жиноятлар  давом эттирлганида бу мамлакат марказига қарши ҳужумлар ҳам давом этади ва бу заминда ҳеч қандай қизил чизиқ ҳам мавжуд эмас деб таъкидлади.

Бадруддин Алҳувсий ўз сўзларида  Арабистон томонидан ҳужумлар тўхтатилганида Яман армияси ва кўнгилли кучлари ҳам Арабистон марказига қарши учувчичиз учоқлар орқали ҳужумарини тўхтатади деб қўшимча қилди.

Шу ҳолда бугун Ансоруллоҳ ҳааркати сиёсий кенгаши аъзоси Абдулваҳҳоб Алмаҳшабий ИРНА ахборот агентлигига берган интервьюсида,  Яман ҳудудларини тарк этмаганида БААга ҳам ҳужумлар уюштиришларини истисно қилмади.

 

Ёрлиқ