Эрдуған маслаҳатчиси ҳам Сурияни таҳдид қилди
(last modified Sun, 20 Oct 2019 12:05:35 GMT )
октябр 20, 2019 17:05 Asia/Tashkent
  • Эрдуған маслаҳатчиси ҳам Сурияни таҳдид қилди

Туркия президентининг маслаҳатчиси Сурия давлат армиясини Туркияга мухолиф бўлган курд гуруҳларини орқага чекинган минтақаларга кириши, Анқарага қарши уруш эълон этиш демакдир деб айтди.

" Раъй-Алявм" интернет сайтининг хабар қилишича, Ёсин Октой таҳид оҳангидаги сўзларида Сурия армиясини Манбиж, Айн-ул-араб ва Қомишли минтақаларига кириши Туркияга қарши уруш маъносида бўлиб,  Анқара албатта уларга муносиб жавоб қайтаради деб қўшимча қилди.

Эрдуған маслаҳатчиси икикёқлама сўзларида  ҳал йўли пайдо бўлганида ва  Сурия давлат ҳарбийлари кирган минтақаларда турк ҳарбийлари хавфсизлиги кафолатланганида  Анқара давлати ўз позициясини ўзгартириб янги ҳал йўлни таклиф қилишининг имкони бор деб изоҳлади.

Аммо Туркия армиясини терроризмга қарши кураш баҳонаси билан Сурия ҳудудларига қилган тажовузлари бу мамлакат яхлитлигинии паймол қилиш бўлиб, Халқаро миқёсида кўп аксиламаллар ва эътирозларга сабаб бўлмоқда.

Сурия ишларидаги Россия президентининг махсус намояндаси Александр Лаврентьев ҳам  ҳар икки томон ўртасидаги нейтрал ҳудудда рус ҳарбийларини патрул ҳаракатини амалга оширишига тўхталиб,  Туркия армиясини Сурия давлат армияси позицияларига ҳужум қилишига  ижозат бермаймиз деб аниқлик киритди.