Ироқ парламенти раиси диний пешволар таклифига риоя қилишни таъкидлади
(last modified Sat, 02 Nov 2019 08:52:43 GMT )
ноябр 02, 2019 13:52 Asia/Tashkent
  • Ироқ парламенти раиси  диний пешволар таклифига риоя қилишни таъкидлади

Ироқ парламенти раиси мамлактадаги бўҳрон ва хаосдан қутилиш учун олий диний пешволар таклиф қилган йўл картасига риоя қилиш зарурлигини айтди.

Кеча Ироқ парламенти раиси Муҳаммад Ал-Ҳалбусий  бу мамлакатнинг Ил-Ироқия телеканалига берган интервьюсида, Ироқ парламенти  диний пешволар таклиф қилган йўл картасини ижро этишга ҳаракат қилмоқда деб баён этди.

Ал-Ҳалбусий ўз сўзларида  Ироқ парламенти  минтақа, Халқаро, партиявий ва шахсий босимларидан ташқари,  эътирозчилар намояндалари, мутахассислар ва университет устозларнинг қатнашиши билан  ислоҳ қилишга эҳтиёж сезаётган масалаларни ҳал қилишни назарга тутган деб изоҳлади.

Кеча Ироқдаги олий диний пешвоси Оятуллоҳ Сайид Али Систоний  тарқатган баёниясида  мамлакатда эътирозлар доирасида бузғунчилик ҳаракатларига тўхтатишга чақирганди.

Мазкур баёнияда келтирилишича, парламент сайловлари ва конституция доирасида референдум ўтказиш воситасида сиёсий тузум ва мамлакат идораларини сайлашда халқ азм- иродаси ва талабларига ҳурмат қилиш  диний пешволар таклиф этиб таъкидлаётган мавзулардандир.

Эслатиб ўтамиз, 25 октябрдан бери  Ироқнинг турли шаҳарларида тинч мақсаддаги эътирозли намойишлар бошланди.

 

Ёрлиқ