Ол Сауд коалциясининг Яманга қарши ҳужумларида қурбон бўлган ва яраланганлар сони 43 мингдан ошди
(last modified Sun, 22 Dec 2019 09:03:00 GMT )
декабр 22, 2019 14:03 Asia/Tashkent
  • Ол Сауд коалциясининг  Яманга қарши  ҳужумларида  қурбон бўлган ва яраланганлар сони 43 мингдан ошди

Ямандаги Иносн ҳуқуқлари вазирлиги бу мамлакатга қарши уруш жараёнида ҳозиргача қурбон бўлган ва яраланганлар сонини 43 минг нафардан ортгани шунингдек ўн минглаб инсонларни ногирон бўлиб руҳий хасталикдан ранж чекаётганини маълум этди.

Форс ахорот агентлигининг хабар қилишича,  Яман миллий нажот давлатининг Инсон ҳуқуқлари вазирлиги  тарқатган ҳисоботида  5 йил уруш жараёни ва Ол Сауд режимининг жиноятларини шарҳлар экан,  уруш давомида Яманнинг 80 минг болалари жисмоний ва руҳий хасталикка чалинган ва 10 минг тинч аҳоли улар жумласидан 800 болалар ҳам ногирон бўлиб қолган деб изоҳлади.

Яманнинг Инсон ҳуқуқлари вазирлиги шунингдек  Яманга қарши Ол сауд режими коалициясининг 1 минг 700 кун давомидаги ҳужумлари ва урушида  қурбон бўлганлар ва ва яраланганлар сонини 47 минг 345 нафарга етгани ва Яманнинг 24 миллион 100 минг аҳолиси улар жумласидан   Алҳудайда вилояти Аддариҳами шаҳрида қўршовга қолган  8 минг оилалар энг биринчи ёрдамлар-сув, озиқ -овқат ва тиббий кўмакка эҳтиёж сезмоқда деб қўшимча қилди.

Мазкур ҳисоботга асосан,  Яманга қарши ҳужумлар ва бу мамлакатни қўршовга олишни давом этиши билан  камбағаллик ва қашшоқлик мезони  85 фойизга ва ишсизлик  даражаси 65 фойизга етган.

Эслатиб ўтамиз, Ол Сауд режими АҚШ, БАА ва бошқа бир нечта режимлар ҳимояти билан 2015 чи йилдан бери,  Яманга қарши ҳужумларини бошлаб, бу мамлакатни ер, ҳаво ва денгиздан қўршовга олган.

 

Ёрлиқ