Сионистик хахами Саудия Арабистони подшоси билан учрашди
(last modified Sat, 22 Feb 2020 11:55:05 GMT )
феврал 22, 2020 16:55 Asia/Tashkent
  • Сионистик хахами Саудия Арабистони подшоси билан учрашди

Сионистик режим ТИВ-и Риёд шаҳрида бу режим хохомларидан бирини Саудия Арабистони подшоси билан учрашгани ҳақида хабар қилди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, кеча сионистик режим Ташқи ишлар вазирлиги  тарқатган маълумотида,  Саудия Арабистони подшоси Салмон бин Абдулазиз  ўз саройида  дунёнинг турли минтақалари делегациялари жумладан сионистик хахам Девид Розинни қабул қилганини қўшимча қилди.

Бундан олдин  АҚШ яҳудийлари буюк ташкилотлари раҳбарлари анжумани" номли сионистик лобистлар раиси Артур Сторк бу ташкилотни етакчи масъулларидан бир гуруҳи билан биргаликда Саудия Арабистонга борди ва Риёз масъуллари билан учрашди.

Форс кўрфазидаги айрим арабий давлатлари жумладан Арабистон, БАА ва Баҳрайн режимлари олдин сиоинстик режим билан яширин муносабатга эга эдилар, аммо сўнгги ойлар давомида  бу масала ошкор этилган ва мазкур давлатлар сионистик режим билан дўстона алоқаларни қайта тиклаш пайидалар.

Айри араб давлатларини сионистик режим билан алоқаларни яхшилашга уринаётгани шу ҳолдадирки, бу режим фаластинликларга қарши жиноятларини давом эттиришига қўшимча,  кўп арабий -исломий минтақаларда жиноят содир этмоқда.   

  •  

Ёрлиқ