Форс Кўрфази атрофидаги араб давлатларида коронавирусга чалинганлар сони ортиб бормоқда
Ўтган ҳафталар ичида дунё бўйлаб коронавирусни тарқалиши кўп мамлакатлар хусусан араб давлатларини турли муаммоларга дучор этган.
Сўнгги маълумотларга асосан бугунгача Форс Кўрфази зоннасидаги араб мамлакатларнинг расмий маълумотларига асосан, бу давлатларда 234 нафар коронавирусга мубтало бўлган.
Саудия Арабистони режимининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу мамлакатда коронавирусни юқтирганлар сонини 15 нафар деб эълон этди.
Шу ҳолда Баҳрайндаги коронавиурсга қарши кураш миллий қўмитаси аъзоси Маноф Қаҳтоний кооронавирусни тарқала бошланганидан бери бу вирусга мубтало бўлишда гумонланганларнинг 7131 кишини кўрик ва ташхисдан ўтказилгани ва улардан 85 нафарини коронавиурсга чалинганини маълум бўлгани ва 6 нафари ҳам даволаниб уйига жавоб берилганини таъкидлади.
Қувейт Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам ўтган 24 соат ичида бу мамлакатда коронавирусга мубтало бўлишнинг янги ҳолатини қайд этилиши билан вирусга чалинганлар сонини 62 нафарга етганини тасдиқлади.
БАА Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса мамлакатда 15 та янги ҳолатни қайд этилганини таъкидлаб, мамлакатда коронавиурсни юқтирганлар сонини 45 киши ва даволанганлар сонини 7 нафар деб қўшимча қилди.
Қатар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам коронавирусга чалинишни 6 янги ҳолатини қайд этилган ва мубталолар сонини 15 нафарга етганини эълон этди.
Уммонда ҳам коронавирусни юқтирганлар сони 12 нафарни ташкил этмоқда.