Араб мамлакатларида коронавирусга чалинганлар сони кўпайиб бормоқда
Бешта араб мамлакатлари, жумладан Арабистон, Қатар, Ироқ, Иморот ва Баҳрайнда коронавирусни юқтириб олган ва вафот этганлар сони ошмоқда.
Вералд Митерз Инфо ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, ўтган 24 соат ичида Арабистонда коронавирус билан касалланганларнинг сони 4 минг 128 мингни ташкил этади ва янги маълумотларга кўра, Арабистонда коронавирусни юқтириб олганларнинг сони 205 минг 929 нафарга етган.
Ўтган 24 соат ичида 56 киши коронавирусдан вафот этишган. Вафот этганларнинг сони ушбу мамлакатда 1 минг 858 кишига етган.
Қатарда коронавирус билан зарарланганларнинг сони яна 530 нафарга ошди. Шу тартиб билан ушбу мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганларнинг сони 99 минг 183 нафарга етган. Қатарда коронавирус қурбонларининг сони 123 нафарни ташкил этади.
Ироқда ҳам 2 минг 334 нафар коронавирусни юқтириб олишган ва касалланганларнинг сони 56 минг 20 нафарга етиб, 106 киши ҳалок бўлгани билан ҳалок бўлганларнинг сони ушбу мамлакатда 2 минг 262 кишига етди.
БАА-да коронавирус билан касалланганларнинг 716 нафар янги ҳолат аниқлангани билан ушбу мамлакатда коронавирусни юқтириб олганларнинг сони 50 минг 857 нафарга етдиким, улардан 321 киши вафот этишган.
Баҳрайнда коронавирусга гирифтор бўлганларнинг сони 28 минг 410 нафарга етди.Ушбу мамлакатда вафот этганларнинг сони эса 95 кишига етди.