Яман армиясининг учувчисиз учоқлари Саудия Арабистонидаги Абҳа аэропортини нишонга олди
Яман қуролли кучлари наттоғи мамлакат армияси учувчисиз учоқлар ёрдамида Саудия Арабистонининг Абҳа халқаро аэропортига зарбалар берганини маълум қилди.
Алмасира сайтининг хабар қилишича, бугун Яман қуролли кучлари наттоғи Яҳё Сареъ Яманнинг "Самод 3" русумли бир нечта ҳарбий дронлари Саудия Арабистони жанубидаги Усайр вилояти Абҳа халқаро аэропортини нишонга олиши натижасида бу аэропорт фаолияти бир неча соат тўхтатилди деб эълон қилди.
Сареъ ўз сўзларида ушбу ҳужумлар босқинчи Саудия кучларининг доимий ҳужумларига ҳамда бу режим томонидан буюк Яман халқини қамал қилинганига қарши табиий жавобдир деб изоҳлади.
Ўтган ҳафта ОАВ манбалари Яман армияси ва халқ қўмиталари томонидан учувчсиз учоқлар орқали Арабистоннинг Абҳа халқаро аэропортига зарбалар берилгани ҳақида хабар тарқатишганди.
Абҳа аэропорти - Саудия коалициясининг Яманга қарши ҳужумларда қирувчи самолётларига ёқилғи қўйиш сифатида фойдаланадиган иншоотдир.