Ироқ шимолида Туркия армиясига талофат етказилди
Ироқ шимолида Курдистон ишчилар партияси жангарилари томонидан Туркия армиясининг 6 нафар ҳарбийлари ўлдирилди.
Курд пресс тарқатган хабарига кўра, Ироқнинг шимолий чегара минтақасида Курдистон ишчилар партияси ва Туркия ҳарбий кучлари ўртасидаги сўнгги тўқнашувларда 6 нафар турк ҳарбийлари ҳалок бўлган.
Эслатииб ўтамиз, Туркия армиясининг Курдистон ишчиларига қарши кураш мақсадидад Ироқ шимолига ноқонуний равишда бостириб киргаии ортидан бу гуруҳ ва турк ҳарбийлари ўртасида тез-тез тўқнашувлар юз бериб туради.
Бундан олдин Ироқ расмийлари бир неча бор Анқарани Халқаро қонунларни бузиши ва Ироқ ҳудуларига бостириб киргани тўғрисида огоҳлантирганди.
Курдистон ишчилар партияси қарйиб қирқ йилдан бери Анқарадаги марказий ҳукуматга қарши курашади.
Хабарга биноан Туркия давлат армияси ва Куридстон ишчилар партияси ўртасида қирқ йил давом этган тўқнашувлар жараёнида 40 мингдан зиёд одам ўлдирилган.