Ливан Ҳизбуллоҳ: Американинг Суриядаги оташкесим деб номланган монёври фитна холос
Ливан Ҳизбуллоҳ бош котиби ўринбосари Американинг Суриядаги оташкесим деб номланган монёврини Сурияда террорчи гуруҳларни ҳимоя қилиш учун бир фитна деб атади
Ливан Ҳизбуллоҳ бош котиби ўринбосари Американинг Суриядаги оташкесим деб номланган монёврини Сурияда террорчи гуруҳларни ҳимоя қилиш учун бир фитна деб атади. Ливаннинг ал-Минор телеканали тарқатган хабарига кўра, АҚШнинг Сурия армиясига қарата ҳужуми ортидан ва Сурия шимолидаги Ҳалаб йўлидаги ёрдам кўрсатиш карвонига ҳужум амалиётлари боис, Ливан Ҳизбуллоҳ бош котиби ўринбосари шайх Наъим Қосем чиқиш қилиб шундай айтдики, АҚШ томонидан амалга оширилган ушбу ҳужумлар Сурия армиясининг олға сари боришига жавобан ва ушбу мамлакатда террорчи гуруҳларнинг узлуксиз муваффақиятсизликка учраши ортидан амалга оширилган. Шайх Наъим Қосем минтақа вазиятининг Америка қўшма штатларида бўлиб ўтадиган президент сайловлари натижалари билан алоқасига ишора қилиб шундай айтдики, Америка давлати Сурияда ўқ отишни тўхтатиш бўйича тарғибот қилиши сиёсий йўл билан ҳал этиш мақсадларига қаратилмаган балки, мувозанатни террорчилар фойдасига ўзгартириш учун саъй-ҳаракат қилишни кўзда тутган.