Ҳизбуллоҳ; Исроил Ливан ва Сурия ҳудудига ошкора тажовуз қилмоқда
(last modified Fri, 23 Jul 2021 11:51:22 GMT )
июл 23, 2021 16:51 Asia/Tashkent
  • Ҳизбуллоҳ; Исроил Ливан ва Сурия ҳудудига ошкора тажовуз қилмоқда

Ливан Ҳизбуллоҳи Сурияга қарши уюштирган сионистик режимнинг охирги ҳужумини ушбу мамлакат ва Ливан ҳудудига очиқ-ойдин тажвозуз қилиш деб билди.

Ал-Минор ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Ливан Ҳизбуллоҳи бугун жума куни баёнот чиқариб, сионистик режим қирувчи самолётлари яна бир марта Ливан суверенитетини бузганлиги ва Сурияни ўз ҳаво ҳудуди орқали бомбардимон қилгани ҳақида баёнот берди. 

Ливан Ҳизбуллоҳи баёнотида, Хавфсизлик Кенгашини танқид қилиб, сионистик режимнинг тажовузкорлиги халқаро ҳамжамият ва мамлакатлар суверенитети ва мустақиллигини сақлаб қолишни иддао қилаётганлар сукути остида амалга оширилганлигини қўшимча қилди. 

Пайшанба куни эрталаб Исроил режими қирувчи самолётлари Суриянинг Хумс вилоятининг ғарбий чеккасида жойлашган Ал-Қасир ҳудудини нишонга олди. Оммавий ахборот воситалари ушбу мамлакат армияси Исроил режимининг бир нечта ракеталарини Хумс осмонида йўқ қилиб ташлашга муяссар бўлди,-деб эълон қилди. 

Сионистик режим ўтган душанба куни Ҳалаб вилоятининг жануб-шарқида жойлашган "Ал-Сафира" шаҳрини ҳаво ҳужумига қарор берди. 

Бу ҳужумлар натижасида Сурия ташқи ишлар вазирлиги Хавфсизлик Кенгашидан сионистик режим тажовузларини маҳкум этишни ва унинг олдини олиш учун чора кўришни сўради. 

Сионистик режим қирувчи самолётлари вақти-вақти билан Суриянинг шарқий ва шимол-ғарбий қисмидаги Ливан ҳаво ҳудудидан фойдаланган ҳолда ёки босиб олинган Жавлон теппаликлари орқали нишонларга ракета зарбалари бериб турибди. 

Ёрлиқ