Қўшма Штатлар Бағдоддаги элчихонасига ҳужум уюштирилганини тасдиқлади
АҚШнинг Ироқ пойтахти Бағдоддаги элчихонаси ўз биноларидан бирига ракета ҳужуми уюштирилганини тасдиқлади.
ИРНА хабарига кўра, АҚШнинг Бағдоддаги элчихонаси жума куни эрталаб Тwиттеръдаги хабарида пайшанба оқшомида элчихона биносига террорчи гуруҳлар томонидан ҳужум уюштирилгани ҳақида ёзди.
Аввалроқ Ироқ матбуоти пайшанба оқшомида Бағдоднинг Яшил ҳудуди; АҚШ элчихонаси бир неча марта ракета ҳужумларига учраганини маълум қилган эди.
Ҳужум учун жавобгарликни ҳеч қайси гуруҳ ўз зиммасига олмади.
Бағдод ва Вашингтон маъмурияти ўртасидаги келишувга кўра, АҚШ ишғолчи кучлари ўтган йилнинг охирида (2021) Ироқни тарк этиши керак эди, бироқ Оқ уй АҚШнинг Ироқдаги миссияси ҳарбийликдан маслаҳатчига ўтганини ва бу мамлакатда қолишини элон қилди.
Бундай вазиятда кўплаб одамлар ва қаршилик гуруҳлари агар Америка қўшинлари бу мамлакатда бўлса, ишғолчилар ва босқинчиларга қарши туришни ўз ҳуқуқлари деб билишларини эълон қилдилар.