Яман армиясининг БААга қарши операциялари АҚШни ғазаблантирди
(last modified Tue, 18 Jan 2022 10:54:09 GMT )
Январ 18, 2022 15:54 Asia/Tashkent
  • Яман армиясининг БААга қарши операциялари АҚШни ғазаблантирди
    Яман армиясининг БААга қарши операциялари АҚШни ғазаблантирди

Вашингтон режими яманлик жангчиларини БААнинг Яманга қарши ҳужумарига қаттиқ жавоб қайтарганидан асабийлашганини маълум қилди.

 АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жек Салливан Вашингтон режимни БААнинг Яманнинг ҳимоясиз халқига қарши тажовузларини қўллаб- қувватлаган позициясида, яна бир бор АҚШни БАА хавфсизлигини таъминлаш мажбуриятини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, кеча Яман Қуролли кучлари матбуот котиби БАА ҳудудларида ушбу махсус амалиётни ўтказганини эълон қилди.

БАА манбалари ҳам бу мамлакатнинг Ал-Масфа ҳудудида учта нефт танкерининг портлаши ва ундан кейин содир бўлгани ҳақида хабар берди.

БАА полициясининг хабар қилишича. Абу-Даби халқаро аэропортидаги янги қуриш майдончасида ёнғин содир бўлган ва қурбонлар бўлмаган.

Олдинроқ БААнинг Дубай шаҳридаги Жабар Али саноат зоннасида катта ёнғин содир бўлганди.

Ансоруллоҳ расмийси агар БАА агрессиясини давом эттирса Яман қуролли кучлари бу мамлакатниг аэропортлари ва нефт иншоотларини  нишонга олиши ҳақида огоҳлантирди.

Бу операцияга аксиламл кўрсатган, АҚШ расмийси Салливан, Вашингтон режим БАА ва унинг халқаро ҳамкорликлари билан операциясига жавоб бериш учун иш олиб боришни иддао қилди.

Сўнги 7 йил ичида Саудия Арабистони ва уларнинг иттифоқчиларининг Яманнинг ҳимоясиз халқини ўлдириш мақсадидаги ҳужумлари АҚШ сиёсий ва қуролли кўмаги билан амалга оширмоқда.

Шу ҳолда кеча Саудия Арабистони ва БАА тажовузкорлари коалицияси қирувчи самолётлари  Санъо вилоятидаги Муъин тумани Ал-Лайиби минтақасидаги уюштирган ҳужумларида 12 киши жумладан  аёллар ва болалар ҳалок бўлиб 11 киши жароҳтланди.

 

Ёрлиқ