Эрдуған: " Панжадан қуфл" амалиёти халқаро ҳуқуққа тўлиқ мос келади
(last modified Tue, 26 Apr 2022 07:11:48 GMT )
апрел 26, 2022 12:11 Asia/Tashkent
  • Эрдуған:
    Эрдуған: " Панжадан қуфл" амалиёти халқаро ҳуқуққа тўлиқ мос келади

Туркия президенти Анқара давлат армиясининг Ироқ шимолида ПКК-Курдистон ишчиоар партияси аъзоларига қарши ўтказган "Панжадан қуфл" амалиёти халқаро ҳуқуқ нормаларига тўғри келишини иддао қилди.

Анадолий ахборот сайтининг хабар қилишича Ражаб Тойиб Эрдуған  Туркия чет элдаги террорчиларга /ПКК/ қарши амалиётлари давомида,  хавфсизлик Туркиядан ташқарида бошланишига ишонади деб даъво қилди.

Туркия презинети 2022 -йилда жумладан сўнги амалиётларда жанубий чегараларда зарасизлатирилган террорчилар сони 1000 нафарга етганганига тўхталиб,  бу операциядан мақсад Заб минтақасини ПКК террор унсурларидан бутунлай тозалаш эканлигини иддао қилди.

Туркия президенти террор унсурлари -ППК аъзолари ҳудуднинег қуруқлик ва  иқлим вазиятига  нуфуз топиш қийин бўлгани сабаб  ҳамиша назарга тутганини айтиб  бу операция  Туркиянинг бошқа амалиётлари сингари  БМТ низомидан тортиб қўшни давлатлар билан  тузилган икки томонлама келишувларигача халқаро ҳуқуқ нормаларига тўлиқ мувофиқ равишда амалага оширилмоқда деб иддао қилди.

Сўнгги пайтларда Туркия Ироқ шимолида ПКК-Курдистон ишчилар партиясига қарши " Панжадан қуфл" номли ҳарбий операцияни бошлади ва бу амалиётлар Бағдод расмийлари ва сиёсатчилар томонидан кескин аксиламалларга сабаб бўлган.

Айни пайида Туркия Мудофаа вазири ҳам Туркиянинг Ироқдаги " Панжадан қуфл" номланган операиясининг биринчи босқичи якунланганини хабар қилиб, аммо у Туркиянинг ҳарбий ҳаракатлари " террорчилар" /ПКК/ тўлиқ йўқ қилинмагунича давом этишини яна бир бор таъкидлади.

 

Ёрлиқ