Сурия бўйича "Остона-18" йиғилиши чиқарилган сўнгги баёноти билан якунланди
(last modified Fri, 17 Jun 2022 07:40:58 GMT )
июн 17, 2022 12:40 Asia/Tashkent
  • Сурия бўйича \\\\\\\
    Сурия бўйича \\\\\\\"Остона-18\\\\\\\" йиғилиши чиқаилган сўнгги баёноти билан якунланди

Сурия бўйича ўтказилган 18-йиғилишида суриялик қочқинларни қайтариш масала Қозоғистон пойтахтида бўлиб ўтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Остона саммитига ҳомийлик қилаётган давлатлар Сурия суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигига қатъий содиқликларини яна бор бор тасдиқладилар.

Баёнотда кафил давлатлар терроризмнинг ҳар қандай кўринишига қарши курашни давом эттириш ва Сурия суверенитетини заифлаштиришга қаратилган сепаратистлар ҳатти-ҳаракатлари ва кун тартибига қарши туриш қатъиятини яна бир бор тасдиқлагани қўшимча қилинган.

Баёнотга асосан кафил давлатлар бегуноҳ одамларнинг ўлимига сабаб бўлган Суриянинг тинч аҳоли объектларига қилинган  ҳужумларни қоралаб икки террорчи гуруҳ яъне ИШИД ва Жабҳат-ун-нусра ва унга алоқадор барча террорчи гуруҳларни йўқ қилиш учун ҳамкорликни давом эттириш зарурлигини таъкиалашди.

Йиғилишда кафил давлатлар Сурия инқирозини ҳал қилишда  Остона жараёнини илгари суриш ролини ҳам таъкидлаб, мамлакат шимолида доимий хавфсизлик ва барқарорликка фақат Сурия суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини сақлаб қолиш асосида эришиш мумкин деб айтдилар.

Сурия бўйича  икки кунлик 17- Остона саммити  2021-йил 21- декабардан бошлаб Қозоғистон пойтхати Нурсулон шаҳрида  Эрон Ислом республикаси, Россия , Туркия, Сурия, ҳамда кузатувчи бўлган Ироқ ва Ливан делегациялари иштирокида бўлиб ўтганди.

Остона жараёнининг 17-сессияси қатнашувичлари сионистик режимнинг Сурияга ҳарбий ҳужумларини тўхтатиш зарурлигини таъкидладилар.