ҳамкорликни ривожлантириш; Қозоғистон ва Фаластин сиёсий амалдорлари ўртасидаги учрашувнинг асосий мавзуси
(last modified Tue, 19 Jul 2022 05:10:36 GMT )
июл 19, 2022 10:10 Asia/Tashkent
  • ҳамкорликни ривожлантириш; Қозоғистон ва Фаластин сиёсий амалдорлари ўртасидаги учрашувнинг асосий мавзуси
    ҳамкорликни ривожлантириш; Қозоғистон ва Фаластин сиёсий амалдорлари ўртасидаги учрашувнинг асосий мавзуси

Қозоғистон ва Фаластин олий мансабдор шахслари учрашувида икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга доир масалалар муҳокама қилинди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Одил Турсунов Фаластинга ташрифи чоғида Фаластин маъмуриятининг  ташқи ишлар вазири Риёд ал-Маликий билан учрашиб, икки томонни қизиқтирган масалаларни муҳокама қилган.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Фаластин Ташқи ишлар вазирлигининг Рамаллоҳдаги штаб-квартирасида бўлиб ўтган ушбу учрашувда Турсунов ва Ал-Маликий ҳозирги кундаги Икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти доирасидаги ўзаро ҳамкорлик, Осиё ва бошқа халқаро ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги ва ишончини мустаҳкамлаш конференсияси масалалари муҳокама қилинди ва фикр алмашилди.

Фаластин ташқи ишлар вазири Қозоғистонга барча халқаро форумларда Фаластин халқини доимий қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди ва Қозоғистоннинг Фаластин масаласига оид резолюцияларга БМТда ижобий овоз берганини, айниқса, мамлакатнинг Хавфсизлик Кенгашида доимий бўлмаган аъзолиги давридаги ижобий пазициясини юқори баҳолади. 

 

 

 

 

  

Ёрлиқ